Рақобат қўмитаси савдо комплексларини Қурбон ҳайитида нархларни оширмаслик юзасидан огоҳлантирди
Республика бўйича барча савдо комплекслари барқарор нархларни таъминлашга чақирилди

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва савдо комплексларини Қурбон ҳайитида нархлари барқарорлигини таъминлаш тўғрисида огоҳлантириш берди.
Қўмита томонидан йирик савдо тармоқлари ва республика ҳудудлардаги савдо комплексларини Қурбон ҳайити арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш топширилди.
Жумладан, чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди.
Байрам арафасида ҳалқ учун муҳим бўлган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорли таъминланиши таъкидланди.





