Тошкентда Қурбон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
Транспорт ҳаракати саккиз соатга чекланади

Қурбон ҳайити намози муносабати билан Тошкентдаги 119 та масжид атрофида автомобиллар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
26-май соат 24:00 дан 27-май соат 08:00 га қадар пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади, — дейилади хабарда.
Ушбу чекловлар Қурбон ҳайити намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида киритилгани таъкидланди.





