Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26 млрд доллардан ошди
Экспорт ҳажми $9,9 млрд, импорт эса $16,3 млрд ташкил этди

2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $26,3 млрд ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисоботида маълум қилинди.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда, ушбу ҳажм 5,8% га ($1,4 млрд) кўпайди. Бунда экспорт ҳажми $9,9 млрд (16,8% га камайган), импорт эса $16,3 млрд га (26,7% га кўпайган) тенг бўлди. Якунда $6,3 млрд ҳажмидаги дефицит қайд этилди





