Ўзбекистон 4 ойда 21,4 минг тонна майиз экспорт қилди
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 5,4 минг тоннага ёки 33,5% ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 44 та хорижий давлатга қиймати 24,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 21,4 минг тонна майиз экспорт қилган.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп майиз етказиб берган давлатлар:
• Қозоғистон – 7,3 минг тонна;
• Хитой – 2,2 минг тонна;
• Россия – 2,1 минг тонна;
• Туркия – 2 минг тонна;
• Озарбайжон – 801,1 тонна;
• БАА – 739,6 тонна;
• Бошқа давлатлар – 6,2 минг тонна.





