Саида Мирзиёева Хитой Халқ вакиллари бутунхитой кенгаши Доимий қўмитаси раиси билан учрашди
Томонлар ўзбек-хитой муносабатларини янада мустаҳкамлашни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лецзы жаноблари билан учрашди.

Суҳбат чоғида давлатлар раҳбарларининг изчил ва самарали мулоқоти натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида мустаҳкамланиб бораётган муносабатларни муҳокама қилинди. Хусусан, парламентлараро мулоқот ҳам янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Биз Хитой томонининг қўллаб-қувватлашини ҳамда транспорт, савдо, таълим ва маданият йўналишларидаги аниқ лойиҳаларни биргаликда рўёбга чиқаришга бўлган интилишини юксак қадрлаймиз. Олдимизда муштарак режалар кўп, асосий вазифа эса — уларни изчил ҳаётга татбиқ этишдир, — деди Мирзиёева.





