Саида Мирзиёева Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва унинг оиласининг Ўзбекистонга ташрифига муносабат билдирди

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакатни ҳам давлат даражасида, ҳам халқлар ўртасидаги муносабатларда намоён бўладиган алоҳида дўстлик боғлаб туради

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва унинг оиласининг Ўзбекистонга ташрифига муносабат билдирди.

Администрацияси раҳбарининг сўзларига кўра мамлакатлар ўзгача биродарлик ришталари билан боғланган.

Бу илиқлик нафақат расмий алоқаларда, балки халқларимизнинг бир-бирига чексиз меҳр-оқибатида доим сезилиб туради. Тарихимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиздаги муштараклик бугун инфратузилмадан то инвестицияларгача — кўплаб соҳалардаги янги қўшма лойиҳалар кўринишида янада бойимоқда, — деди Мирзиёева.

Саида Мирзиёева ушбу ташриф кўп қиррали алоқалар тарихида яна бир муҳим саҳифани очганини билдирди. Хусусан, абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланиб, ушбу ҳужжатнинг номиёқ бугун Ўзбекистон ҳамда Озарбайжонни боғлаб турган ришталарнинг туб моҳиятини аниқ ифодалаши таъкидланди.

Озарбайжонлик дўстларимизни Ўзбекистонда кўришдан ҳар доим хурсандмиз. Ҳамиша бағрини очиб сизни қарши оладиган диёримизга хуш келибсиз, азиз қардошлар, — деди Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари.

Ўзбекистон