Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни ва Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Владимир Зеленский Шавкат Мирзиёевга табрик учун миннатдорлик билдирди ва Украина Ўзбекистон билан дўстликни юқори баҳолашини таъкидлади

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев 24 август куни Украина президенти Владимир Зеленскийга мактуб йўллаб, уни мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда Зеленский Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Украина мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан билдирилган самимий табриклар учун миннатдорлик билдираман. Украина Ўзбекистон билан анъанавий дўстликни юқори баҳолайди ҳамда икки томонлама ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга содиқ қолади. Президент Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинч ва фаровон келажак тилайман, — деб ёзди Украина етакчиси.

Сизни ва мамлакатингиз халқини Украина мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий табриклайман ва ўзимнинг энг эзгу тилакларимни билдираман. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ришталари ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган муносабатлар бундан кейин ҳам изчил ривожланиб боришига ишонаман. Фурсатдан фойдаланиб, сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятингизда муваффақиятлар, Украина халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман, — дейилади Шавкат Мирзиёевнинг мактубида.

Жаҳон