Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги «Ғишткўприк» назорат-ўтказиш пункти очилди
Фуқароларни ўтказиш соат 16:00 да бошланади. Шу вақтга қадар объектни очиш ва уни топшириш тадбирлари режалаштирилган

Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» чегара божхона пости 25 ноябрь куни очилади, деб хабар берди Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Идорада таъкидланишича, фуқароларни ўтказиш соат 16:00 да бошланади. Шу вақтга қадар объектнинг тантанали очилиш маросими, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон расмий делегациялари иштирокида уни топшириш тадбирлари режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, «Черняевка» номи билан танилган «Ғишткўприк» божхона пости реконструкция ишлари сабабли 2025 йил февраль ойида ёпилган эди.





