«Дуранг — ёмон натижа эмас». Синдоров шахмат тожи учун кечган баҳснинг илк партиясини баҳолади
Ўзбекистонлик гроссмейстер позицияни назорат қилишга ва вақтни тезлаштиришга ҳаракат қилганини таъкидлади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳиндистонлик шахматчи Гукеш Доммаражу билан жаҳон чемпиони унвони учун кечган баҳснинг илк партияси якунларини сарҳисоб қилди. Унинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтирмоқда.
Бир кун аввал шахматчилар дуранг ўйнашган эди.
Умуман олганда, имконият бўлса, қайси партия эканлигининг аҳамияти йўқ — доим ютишга ҳаракат қиласан. Лекин биринчи партияда, одатда, рақибни ўргана бошлайсан ва эҳтиёткорлик билан ўйнайсан. Мен айнан шундай қилдим — шунчаки ўз позициямни назорат қилишга ва вақтни тезлаштиришга ҳаракат қилдим. Бироқ якунда рақибим жуда яхши ҳимояланди ва дуранг — ёмон натижа эмас, — деди Синдоров биринчи партиядан кейинги матбуот анжуманида.
Шахмат тожи учун кечаётган баҳс Женевада (Швейцария) ўтказилмоқда. Иккинчи партия бугун (25 ноябрь) Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.





