Ўзбекистонда 50 дан ортиқ сайт қимор ўйинларини тарғиб қилгани учун блокланди

Ярим йил ичида 13,5 мингта реклама текширувини ўтказилиб, 6 мингга яқин ҳолатда қонунчилик бузилиши аниқланди

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда қимор ўйинларини тарғиб қилган 50 дан ортиқ сайт блокланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қўмита ўтган даврда рекламалар бўйича жами 13 минг 500 дан ортиқ ўрганишлар ўтказган бўлиб, уларнинг қарийб 6 мингтасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган:

• 545 та дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламасининг 51 таси қонун талабларига жавоб бермаслиги аниқланган;

• 250 га яқин ҳолатдан 54 тасида тамаки, алкоголь, электрон сигарет, пиво каби тақиқланган маҳсулотлар рекламаси жойлаштирилгани маълум бўлди;

• 165 та ўтказилган мониторинг орқали 82 та ҳолатда тотализатор ва букмекерлик рекламаси қайд этилди;

• қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларини тарғиб қилувчи 76 та веб-сайтга чора кўриш бўйича ваколатли органларга сўров юборилди ва натижада улардан 50 дан ортиғи блокланган.

Ижтимоий тармоқлардаги ўрганишларда катта аудиторияга эга бўлган блогерлар ўз саҳифаларида қимор ва букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишдаги видео-роликларини жойлаштирган 3 нафар блогер (вайнер)лар аниқланган ҳамда уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилиб, 83 та субъектга нисбатан белгиланган таъсир чоралари қўлланилган.

Ўзбекистон