Тошкентда фарзандларини кўришга келган ота калтакланди
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар томонидан бир фуқарога тан жароҳати етказилаётганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 август куни 1991 йилда туғилган Б.Р. собиқ турмуш ўртоғи 1997 йилда туғилган Д.Қ.нинг Сергели туманида жойлашган уйига фарзандларини кўргани борган вақтида унинг оила аъзолари билан ўзаро можаро юзага келган.
Натижада 1965 йилда туғилган М.Қ. ва 1992 йилда туғилган Э.Қ.лар Б.Р.ни уриб тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.





