Ўзбекистоннинг давлат қарзи $48 миллиарддан ошди

Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 27% ташкил этмоқда

Фото: «Tez News»

2026 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи $48,3 миллиардни ташкил этди. Маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сайтида келтирилган.

Ушбу маблағларнинг 40,7 миллиард доллари — давлат ташқи қарзи, 7,6 миллиард доллари эса давлат ички қарзидир. Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 27% ташкил этмоқда.

Халқаро молия ташкилотлари кесимида энг кўп қарз маблағлари Жаҳон банкидан жалб қилинган.

Бир чорак давомида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 1,3 миллиард доллардан ортиқроққа кўпайди.

Ўзбекистон