Ўзбекистонда камбағаллик ва ишсизлик даражаси пасайди

Жорий йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш ўринларига жойлаштирилди

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,8%дан 4,5%гача, камбағаллик даражаси ҳам 4,5%гача қисқарди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида 506 минг нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилган, 2 миллион 616 минг нафар аҳолининг даромади оширилган, 546 минг нафар норасмий банд фуқаронинг фаолияти легаллаштирилган.

Маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштиришга қаратилган 104 мингта микролойиҳа ишга туширилиб, улар орқали 246 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

Кўрилган чоралар натижасида ишсизлик даражаси йил бошидаги 4,8%дан 4,5%га камайди. Камбағаллик даражаси ҳам 4,5% тушди.

Шу билан бирга, 2 756 та маҳалла «камбағалликдан холи» ҳудудга айлантирилган. «Ижтимоий реестр»даги 227 мингта камбағал оилага даромадини оширишга қаратилган 300 мингта хизмат кўрсатилган.

Ўзбекистон