Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин юз берди

Ҳозирги вақтда ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги токарлик цехида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди пойтахт фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Қуйи Тўлариқ кўчасида жойлашган цехда ёнғин чиққанлиги ҳақидаги хабар 27-май куни соат 00:30 да келиб тушди.

Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 00:35 да етиб бориб, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмагани билдирилди.

Ҳозирда ёнғин сабаби, келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон