Афғонистон ва Ўзбекистон 520 млн долларлик янги савдо шартномаларини имзолади

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор савдо битимлари имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Маълум бўлишича, Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси томонидан ташкил этилган бизнес конференция доирасида умумий қиймати 520 млн долларлик навбатдаги савдо шартномалари имзоланган.

Палата раҳбари Саид Карим Ҳошимий сўнгги олти ой ичида икки мамлакат иқтисодий институтлари ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган даражада кенгайганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, Ўзбекистон савдо делегацияларининг Афғонистонга тез-тез ташриф буюриши тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни фаоллаштиргани таъкидланди. Ушбу жараёнлар натижасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, тоғ-кончилик, транспорт, логистика, қурилиш ва энергетика соҳаларида умумий қиймати 1,4 млрд доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилган.

 

 

Ўзбекистон