Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчи тайинланди

Норвегиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Хелен Санд Андресен ишонч ёрлиқларини мамлакат ТИВ вазири Бахтиёр Саидовга топширди.

Вазирлик, Ўзбекистон ва Норвегия алоқаларида ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Элчи хонимга мамлакатдаги фаолияти давомида барча соҳалардаги кенг имкониятларни ишга солишда муваффақиятлар тиланди.

Ўзбекистон