Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобоханова вафот этди
Театр ва кино актрисаси Доно Бобохонова 79 ёшида вафот этди, деб хабар қилди Ўзбек давлат драма театри матбуот хизмати.

Маълумот учун, Доно Бобохонова 1946-йил 20-ноябрда туғилган.
Актёрлик фаолиятини 1968-йилда «Ёш гвардия» (ҳозирги Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театри) театрида бошлаган.
Шунингдек, 1996-йилда Бобохонова «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони, 2007-йилда Ўзбекистон Давлат мукофоти ва Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.





