Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар берди Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос бўлган, ўзбек пазандачилик санъатининг дурдонаси ҳисобланган «Тошкент тўй оши» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қайд этилишича, Тошкент воҳасида палов тайёрлаш маданияти асрлар давомида шаклланган. Тўй оши шунчаки таом эмас, балки кимё, физика ва биология қонуниятлари мужассам бўлган мураккаб жараён бўлиб, асосан тонг саҳарда яримсфера шаклидаги қалин деворли чўян қозонларда пиширилади.

Эндиликта, мазкур мақом «Тошкент тўй оши» номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинади ҳамда маҳсулот сифатининг давлат меъёрларига мувофиқлигини кафолатланади.

Маълумот учун, географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини ва унинг ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуд билан боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объектидир.

Ўзбекистон