Тошкент вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги инспектори пора билан ушланди
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси инспектори пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Хусусан, мазкур мансабдор Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқарога тегишли 7 турдаги, жами 187 дона қадоқда бўлган минерал ўғит маҳсулотларини «Навоий» чегара божхона пости орқали ўтказиб берганлиги эвазига 20 млн сўм талаб қилган.
Шундан сўнг, инспектор сўралган пул маблағини пойтахтнинг Олмазор тумани ҳудудида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




