Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ишга туширилди

Кенгаш қўшма бизнес ташаббуслари учун мустаҳкам институционал асос яратишга қаратилган.

АҚШнинг Вашингтон шаҳрида мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади.

Кенгашнинг асосий мақсади қўшма бизнес ташаббуслари учун мустаҳкам институционал замин яратишдир.

Шунингдек, учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Кенгашнинг ташкил этилишига икки давлат президентлари ўртасида қарор топган юксак даражадаги ишонч замин яратгани таъкидланди.

Кенгашни ишга тушириш арафасида Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева унинг ҳамраиси, элчи Серджио Гор билан учрашди. Томонлар ишбилармонлик ҳамкорлигининг асосий масалаларини муҳокама қилди.

Биз Америка компанияларига фақат инвестор сифатида қарамаймиз, балки уларда биргаликда ривожланадиган шерикларни кўрамиз. Биз аниқ тузилмага эга ва умумий натижаларга олиб келадиган реал лойиҳалар устида ишлашга тайёрмиз. Бугун бу ерда ҳаммаси мужассам: кучли сиёсий ирода ҳам, лойиҳалар ҳам бор, ҳамкорлар ҳам тайёр. Энди фақат олға қадам ташлашимиз ва аниқ натижаларга эришишимиз лозим, — деди Саида Мирзиёева.

Кенгаш ҳамраиси, элчи Серджио Гор таъкидлаганидек, сўнгги бир йил давомида АҚШ Марказий Осиёда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишларини амалда тасдиқлади.

Жаҳон