Сирдарёда судья $3,6 минг пора билан ушланди
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси катта миқдорда пора олганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу хақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Хусан, мансабдор Э. С. ўз иш юритувидаги иқтисодий ишни кассация инстанциясида Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ фойдасига ҳал қилиш эвазига 3 600 АҚШ доллари олганликда гумонланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.
Шу ўринда, Олий суд томонидан суд органларида коррупцияга қарши курашиш саъй-ҳаракатлари амалга оширилаётгани таъкидланди.
Энг аввало, судья ва ходимлар ўртасида ножўя ва номуносиб хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шу билан бирга коррупцияга йўл қўйган судья ва ходимларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қатъий чоралар кўришга эътибор қаратилмоқда, — дейилади хабарда.





