Таеквондочи Ёсинбек Одилов жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди
Тошкентда ўтаётган таеквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, ўзбекистонлик спортчи Ёсинбек Одилов олтин медалга сазовор бўлди.

Жумладан 48 кг вазнгача тоифасида иштирок этган спортчи финалда ўмонлик рақибини мағлубиятга учратиб, жамоа учун олтин медални тақдим этди.
Маълумот учун, 12-17 апрель кунлари Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида таеквондо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда 118 давлатдан 990 нафар спортчи иштирок этмоқда.




