Тошкент аэропортида бошқа бировнинг сумкасини олиб ўтишга рози бўлган аёл наркотиклар билан ушланди
Тошкент аэропорт божхонаси орқали бошқа бировнинг сумкасини олиб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, мутахассислар Истанбулдан келган фуқаронинг багажи текширувдан ўтказилган.
Натижада, ерёнғоқ қадоқлари ичида 598 дона синтетик наркотик — MDMA таблеткалари аниқланади.
Йўловчи аёлнинг сўзларига кўра, ундан бошқа бировнинг сумкасини 35 доллар эвазига олиб ўтишни сўрашган. Партия қиймати тахминан 20 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.
Ҳозирда, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Фуқаролардан чегара орқали бошқа бировга тегишли буюмларни олиб ўтмаслик сўралди.




