Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашди
7 апрель куни Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан бизнес-нонушта форматида учрашув ўтказди.

Томонлар АҚШ-Ўзбекистон бизнес ва сармоявий кенгаши йиғилиши якунларини муҳокама қилдилар ва қўшма иқтисодий лойиҳалар портфели кенгайтирилишини қайд этдилар.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилиниб, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётганини қайд этдилди.

Стратегик шериклигимизни янада ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссаси учун жаноб Давлат котибига ўз миннатдорлигимни билдираман, — деди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди. Ташриф доирасида ҳамраис элчи Сержио Гор билан ҳам учрашув бўлиб ўтиб, унда бизнес ҳамкорлигининг асосий йўналишлари муҳокама қилинган.





