Россия Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга ташриф буюради

Россия Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Россиянинг Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олег Мальгинов «Известия» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Олдиндаги жуда муҳим воқеа – бу Бош вазирнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи ва ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилиши бўлади. Биз ҳозир ушбу тадбирга тайёргарлик кўряпмиз, — деди элчи.

Мальгиновнинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия ва Ўзбекистоннинг алоҳида тармоқлари, вазирликлари, идоралари раҳбарлари ўртасида доимий ўзаро алоқалар мавжуд.

Жаҳон