Ўзбекистондан Қизил китобга киритилган 400 та тошбақани олиб чиқмоқчи бўлган тожикистонлик фуқаро ушланди

Бекобод шаҳрининг «Фарҳод» чегара постида, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 400 та ўрта осиёлик тошбақаларни олиб чиқмоқчи бўлган Тожикистон фуқаросини қўлга олди.

Аниқланишича, экология бошқармаси ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида 35 ёшли фуқаро қўлга олинган. Текширув давомида, фуқаро «Қизил китоб»га киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб турдаги тошбақаларни Тожикистонга олиб кетмоқчи бўлгани маълум бўлган.

Шундан сўнг, Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан тошбақалар Зангиота туманидаги «Табиат бағрида» номли питомнигига вақтинча жойлаштирилган.

Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва зарур чоралар кўриш учун тез орада мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар адлия органларига юборилади, — дейилади хабарда.

Маълумот учун: Ўрта Осиё тошбақаси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ноёб тур ҳисобланади.

Ўзбекистон