Ўзбекистонда дарё ўзанларида қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди

Экология вазирлиги Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳавзалари ҳудудларида қум-шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилди, деб ёзади Norma.

Белгиланган жойларда қум ва шағал қазиб олиш тақиқланади, уларга қуйидагилар киради:

• дарё ўзанлари;

• қирғоқ ҳудудлари;

• муҳофаза қилинадиган сув ҳудудлари.

Қум ва шағал материалларини қазиб олиш ҳуқуқини фақат «E-auksion» электрон платформаси орқали олиш мумкин.

Шунингдек, корхоналар атроф-муҳитга таъсирини камайтириш учун махсус саноат ёки кичик саноат зоналарига кўчишлари керак бўлади.

Ўзбекистон