Навоийда аёл янги туғилган фарзандини 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлди
Навоий вилоятида яшовчи аёл бир ойлик чақалоқни 10 миллион сўмга сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати хабар қилади.
Xабарга кўра, Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро ўзининг янги туғилган фарзандини қўшнисига 10 миллион сўмга сотишга қарор қилиб, чақалоқни сотаётган вақтда қўлга олинган.
Фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми («Одам савдоси») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.