Самарқандда аёл эрининг доимий калтаклаши ва таҳқирлаши туфайли ўзини осиб ўлдирди
Самарқанд шаҳрида яшовчи аёл турмуш ўртоғининг доимий калтаклари ва ҳақоратларига дош беролмай, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар беради.
Маълум бўлишича, аёлнинг эри вояга этмаган фарзандларининг кўз ўнгида хотини билан доимий равишда жанжалашиб келган. У нафақат хотинини, балки ўғли ва қизини ҳам калтаклаган. Ўзаро жанжал пайтида эр хотинининг шаъни ва қадр-қимматини камситиб, шафқатсизларча калтаклаган.
Натижада 2024 йил 2 январга ўтар кечаси аёл ҳовлисидаги дарахтга ўзини осган.
Жонига қасд қилган аёлнинг ўғли ва қизи онасининг жасадини у вафот этган куниёқ кўрган, бироқ хола улара жим туршни айтган. Бундан ташқари ўша кечаси эркак аёлининг аҳволини билиш учун келган икки қариндошига пичоқ билан оғир жароҳатлар этказган.
Натижада аёлининг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган ва икки кишини жароҳатлаган эркак, Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан айбдор деб топилиб, 9 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.