Самарқандда АЁҚШдаги чақнаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди
7 май куни соат 15:06 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги «Қўштепа» маҳалласида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ёнғин АЁҚШ ҳовлисида «ЗИЛ» русумли автомобилга ёқилғи қуйиш вақтида чақнаш натижасида бошланган. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна бир киши тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.