Тошкентда мингдан ортиқ одамни алдаган шахс ушланди
Наманаган вилоятида Telegram гуруҳлари орқали фуқароларга пулларини қисқа фурсатда кўпайтириб беришга ваъда бериб, уларни чув туширган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Хабарда фирибгар ўзини Муҳаммад деб таништириб, мингдан ортиқ одамни алдаб, уларнинг пулларини ўзлаштиргани, изини йўқотиш учун турли вилоятларда яшовчи фуқаролар номига расмийлаштирилган SIM карталар, телефонлар ва банк карталаридан фойдалангани айтилган.
Ушбу жиноят иши бўйича жабрланувчилар орасида Навоий вилоятида яшовчи фуқаро ҳам бор. У 7 млн сўмни фирибгарга топширган ва кейинчалик алданиб қолганини билиб, Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган.
Фирибгар Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида қўлга олинган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.