Андижонда гиёҳванд ўсимликлар етиштирган шахс аниқланди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро ўз томорқасида гиёҳванд ўсимликлар — кўкнори ва каннабис етиштиргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд давомида фуқаронинг ҳовлисидан 1330 туп кўкнори, 2 туп каннабис кўчатлари, хонадонининг том қисмидан қуритилаётган ўткир ҳидли ўсимликлар топилган. 

Текширув натижасида жами 6 кило 355 грамм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

Андижон