Олмаота ва Боку ўйлагандан ҳам яқинроқ: Centrum Air янги йўналишларни ишга туширди

2025 йилнинг 5 май санаси Centrum Air авиакомпанияси тарихида муҳим кун бўлди — Тошкентдан Олмаота ва Боку йўналишларида илк халқаро рейслар муваффақиятли амалга оширилди.

Ушбу йўналишларнинг очилиши Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш йўлида — ҳам туризм, ҳам бизнес ҳамкорлик соҳаларида — муҳим қадам бўлди.

Олмаота ва Боку йўналишидаги илк рейсларга алоҳида эътибор қаратилди: аэропортларда экипажлар ва йўловчиларни ҳамкорлар ҳамда аэропорт вакиллари кутиб олди, янги йўналишларнинг аҳамиятини таъкидловчи кичик «хуш келибсиз» маросимлари ташкил этилди.

Рейслар ҳақида:

• Тошкент – Олмаота: ҳафтасига икки марта (душанба ва пайшанба), жўнаш — 19:10, етиб бориш — 20:45 да

• Тошкент – Боку: ҳафтасига бир марта (душанба куни), жўнаш — 16:15, етиб бориш — 18:20 да

Қайтиш рейслари ўша куннинг ўзида, Тошкентга етиб келиш қулай бўлган вақтда амалга оширилади. Барча парвозлар йўловчиларга йўл давомида қулайлик ва хавфсизликни тақдим этувчи замонавий Airbus A320 самолётларида бажарилади.

Биз шунчаки янги йўналишларни очаётганимиз йўқ — халқлар, бизнес ва маданиятлар ўртасида кўприклар қурмоқдамиз. Олмаота ва Боку — минтақанинг муҳим марказлари ва биз ушбу тўғридан-тўғри авиақатновлар туризм, ишбилармонлик ва шахсий алоқаларнинг ривожланишига хизмат қилишига ишонамиз, — дея қайд этди Centrum Air асосчиси ва бош директори Абдулазиз Абдураҳмонов.

Мазкур йўналишлар ишга тушиши билан Centrum Air’нинг мунтазам халқаро рейслар сони 13 тага етди. Бу эса бошланиши холос — тез орада Форс кўрфази, Жануби-Шарқий Осиё ва Шарқий Европадаги янги йўналишлар ҳам очилиши режалаштирилган.

Чипталар расмий сайтда аллақачон мавжуд.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Янгиликлар