Миср элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Миср элчиси Амира Фахмини қабул қилди.

Вазир элчига мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Миср икки томонлама муносабатларидаги сезиларли ижобий суръатни алоҳида таъкидлашдан мамнунмиз. Элчи хонимга давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, Амира Фаҳми 2020 йил декабридан буён Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон