Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида кучли 60таликка кўтарилди

Xaлқаро футбол федерацияси (ФИФА) миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди, унга кўра Ўзбекистон 60-ўринни эгаллади.

2024 йилнинг июль ойига нисбатан терма жамоа бир поғонага кўтарилди.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиёдаги энг кучли терма жамоа ҳисобланади:

• Ўзбекистон – 60-ўрин;

• Тожикистон – 103-ўрин;

• Қирғизистон – 106-ўрин;

• Қозоғистон – 109-ўрин;

• Туркманистон – 142-ўрин.

Қайд этиш жоизки, рейтингнинг энг юқори ўрнида амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентина жамоаси ўрин олган. Кейинги ўринларда Франция ҳамда Испания термалари жойлашган.

Жаҳон