«Ўзбекистонда XEC коронавирус инфекцияси аниқланмаган» — ССВ

Шу кунларда, ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб Covid-19 нинг ХЕC номли янги штамми тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Вазиятга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, касаллик энгил ва асоратсиз кечмоқда. Фақат айрим фарқли аломатлар: енгил нафас қисиши, давомли йўтал, таъм ва ҳид билиш қобилияти қисман йўқолиши каъби симптомлар кузатилиши мумкин.

Ҳозир Ўзбекистонда XEC штамми қайд этилгани йўқ. Ўз навбатида, СOVID-19га қарши етарли вакциналар захирасига эгамиз. Шу боис юртимизда катта миқёсдаги эпидемия ва пандемиялар кузалитилиши эҳтимолдан йироқ, — деб таъкидлади Нурматов.

Шунингдек, у аҳолимиз эга бўлган жамоавий иммунитет ушбу қўзғатувчининг мамлакатимиз ҳудудига кириб келиши ва унинг жуда кенг миқёсда тарқалиш хавфини сезиларли даражада камайтиришини маълум қилди.

Жаҳон