Тошкент шаҳридаги турар-жой биносида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида турар-жой биносида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳабар қилинишича, такачи кўчасидаги бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида маълумот 18 сентябрь куни соат 15:09 да келиб тушган. Шундан сўнг, ўт ўчириш ва қутқарув бригадалари воқеа жойига соат 15:14 да етиб боришган.

Қутқарув экипажлари ёнғинни соат 15:42 да қуршаб олишиб, соат 15:50 тўлиқ ўчиришган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ, —  дейилади хабарда.

Ҳзирда мутахассислар ёнғин сабабларини аниқлаб, моддий зарарни ҳисобламоқда.

Тошкент