Қозон шаҳридаги турар-жойларга дронлар ҳужум қилди
Бугун 21 декабрь куни Қозон шаҳрида саккизта дрон ҳужуми қайд этилди. Улардан олтитаси турар жой биноларига урилган. Бу ҳақда ҳукуматга таяниб “ТАСС” хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, дрон ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ, деб ёзади агентлик.
Дронлар Камалеев проспектидаги «Мовий осмон» турар жой мажмуасига (бу шаҳардаги энг баланд бино, деб ёзади «CautionNews» канали), Оренбургский трактидаги «Манхеттен» турар жой мажмуасига ва Клара Тсеткин кўчасидаги беш қаватли турар жой биносига қулаган.
Татаристон раҳбари Рустам Минниханов «Мовий осмон» турар жой мажмуасига етиб келган.