«INBAZAR» тадбиркорлик субъекти ихтиёрий тугатилиш босқичида

19 сентябрь куни Солиқ қўмитаси «INBAZAR» дўконлар тармоғи фаолиятига оид расмий маълумотларни тақдим этди.

Маълумотларга кўра, жами учта ташкилот компаниянинг савдо белгиси остида ишлайди:

• IN MAG

• GO TREND

• KDS SALES

Шунингдек, уларда расман 44 киши ишлаши айтилади.

Натижада, «Солиқ» мобил иловасидаги «Солиқ ҳамкор» тизими орқали харидорлардан томонидан келиб тушган мурожаатларга кура, ушбу тадбиркорлик субъектларида 17 маротаба сайёр солиқ текширувлари ўтказилган.

Натижада, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича тегишли жарималар қўлланган.

 

Ўзбекистон