Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларида 2 кун давомида газ таъминоти ўчирилади

19 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг 2 туманида газ қисман ўчирилади, деб хабар бермоқда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати.

Қуйидаги манзилларда таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти тўхтатилади:

Янгиҳаёт тумани (19 сентябрь соат 10:00 дан 20 сентябрь 17:00 гача)

• Янги Дархон маҳалласи: Наврўз ва Ўтмиш Дархон кўчалари 115 та ерли хонадон, 2 та улгуржи истеъмолчилар;

Мирзо Улуғбек тумани (19 сентябрь соат 10:00 дан 20 сентябрь 18:00 гача)

• Мирзо Улуғбек тумани: «Алишеробод», «Заковат», «Чингелди», «Геофизика», «Иктидор» ва «Ижодкор» маҳаллаларидаги 6000 та ерли хонадон, 15 та кўп қаватли уйлардаги 800 та хонадон, 100 та улгуржи истеъмолчилар.

Коммунал