Ўзбекистон Жанубий Кореяни мағлуб этиб, Осиё кубоги U-23 чорак финал босқичига чиқди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги турида Жанубий Корея устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда голларга Беҳрузжон Каримов (48-дақиқа) ва Саидумархон Саиднуруллаев (70-дақиқа) муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон C гуруҳида 7 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллади ва Осиё кубоги U-23 чорак финалига йўл олди. Чорак финал учрашуви 17 январь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг кейинги рақиби кейинроқ аниқланади.






