Ўзбекистон фуқаролари 8 март байрамида неча кун дам олиши маълум бўлди
Ўзбекистон аҳолиси 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан қўшимча дам олиш кунларига эга бўлади.

Хусусан, 8 март якшанба кунига тўғри келгани муносабати билан амалдаги қонунчиликка мувофиқ дам олиш куни 9 март, душанба кунига кўчирилади.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун уч кун дам олиш белгиланган:
• 7 март — шанба, дам олиш куни;
• 8 март — якшанба, байрам куни;
• 9 март — душанба, кўчирилган дам олиш куни.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар қуйидаги кунлари дам олади:
• 8 март — якшанба, байрам куни;
• 9 март — душанба, кўчирилган дам олиш куни.





