Андижонда 800 млн сўмдан ортиқ олтинни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган она ва қиз ушланди
Андижон вилоятида олтин қуймаларини мамлакатдан ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Жумладан, Балиқчи туманида яшовчи, 1985 й.т. аёл ва унинг 2006 й.т. қизи умумий баҳоси 819 млн сўмни ташкил этувчи, 7 дона ностандарт шаклдаги, жами 473 гр олтин қуймаларни кийимлари остига яширган ҳолда Хўжаобод туманидаги Дўстлик чегара божхона пости орқали Қирғиз Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган вақтларида ушланади.
Ҳозирда, Жиноят Кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





