Ўзбекистонлик таэквондочи жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Пойтахтда таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Аюбхон Набиев кумуш медални қўлга киритди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Хусусан, йигитлар ўртасидаги -68 кг вазн тоифасидаги беллашувларда финалгача етиб борган Аюбхон Набиев кумуш медал соҳибига айланган.

Спортчи мусобақа давомида Болгария, Марокаш, Корея Республика, Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратди. Бироқ ҳал қилувчи беллашувда россиялик Исмаил Исмаиловга имкониятни бой берди.

 

Спорт