«Ўзметкомбинат» собиқ раҳбари Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди
«Ўзбекистон металлургия комбинати» бошқаруви собиқ раиси Дилшод Аҳмедовни халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Интерпол сайтида маълумот эълон қилинди.

Аҳмедовга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, 2024 йил октябрь ойида Дилшод Ахмедов «Ўзметкомбинат»га раҳбарлик қилган, 2025 йил августда эса у лавозимидан озод этилган.
Бундан олдин у инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари, шунингдек, корхона бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.





