Хавфсизлик қоидалари ва Миср орқали мамлакатни тарк этиш — Исроилдаги ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат қилинди

Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда 12-мартга қадар жорий этилган Фавқулодда ҳолат муносабати билан ватандошларга шошилинч мурожаат билан чиқди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

Исроил ҳудудида вақтинча бўлиб турган фуқаролардан шахсий хавфсизлик юзасидан қуйидаги қатъий қоидаларга риоя қилиш сўралди:

сирена янграганда: Дарҳол яқин атрофдаги бункер ёки бошпанага кириш. Очиқ ҳудудда қолиш ва огоҳлантиришга беэътибор бўлиш ҳаёт учун хавфли;

тасвирга олиш тақиқи: Ракета тушган жойларни ёки сирена вақтидаги ҳолатларни видео/фотога олиш қатъиян ман этилади. Бу жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин;

шубҳали буюмлар: Номаълум жисмлар ёки ракета парчаларига яқинлашманг ва қўл тегизмаслик. Улар портламаган бўлиши мумкин. Дарҳол хавфсиз масофага ўтиб, хизматларга хабар бериш.

Шунингдек, чет эллик ишчилар ҳар қандай савол бўйича Исроил Аҳоли ва иммиграция бошқармаси (PIBA-(1-700-707-889) Колл-марказига боғланишлари мумкинлиги билдирилди.

Фуқароларга ватанга қайтиш йўналиши (Миср орқали) тушинтирилди. Агар Исроилни тарк этиш истаги бўлса, «Таба/Бегин« назорат-ўтказиш пункти орқали Мисрга ўтиш имконияти мавжуд:

• паспорт ва зарур ҳужжатлар жойида бўлиши шарт.

• Табадан Шарм аш-Шайхгача (270 км) бориб, у ердаги аэропортдан Ўзбекистон авиакомпаниялари (Узбекистан Airways, Cентрум Аир, Қанот Шарқ, Аир Самарканд) орқали ватанга қайтиш мумкин.

Бундан ташқари, миср ҳудудида муаммо туғилса, Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасига (+20233364516, +201281444867) боғланиш  таъкидланди.

Жамият