Дубайда авиақатновлар бекор қилингани туфайли меҳмонхоналарга сайёҳларнинг яшаш муддатини узайтириш топширилди

Дубайнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти (БАА) меҳмонхоналарга рейслар кенг миқёсда бекор қилингани сабабли мамлакатни тарк эта олмаган сайёҳларни ҳайдаб чиқармаслик ва уларнинг қолиш муддатини дастлабки брон қилган шартлар асосида узайтириш бўйича кўрсатма берди, деб ёзади РБК.

Қайд этилишича, ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли мушкул вазиятга тушиб қолган сайёҳларни меҳмонхоналардан чиқариш тақиқланган.

Агар турист яшаш муддатини узайтириш учун тўлов қила олмаса, меҳмонхона бу ҳақда департаментни хабардор қилиши шарт, харажатларни эса қабул қилувчи томон ўз зиммасига олади.

Меҳмонхоналардан чиқиб кетиши керак бўлган, аммо юзага келган вазият сабабли буни амалга ошира олмаётган меҳмонларга дастлабки бронлаш шартлари асосида яшаш муддатини узайтириш имкониятини тақдим этишингизни сўраймиз. Бундай ҳолатда ҳеч бир меҳмон чиқарилмаслиги муҳим, — дейилади департамент хабарида.

Абу-Даби ва Рас-эль-Хайма ҳокимиятлари меҳмонхоналарнинг жойлаштириш харажатларини қоплаб беришга тайёр эканини тасдиқлади.

Ўзбекистон