Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Муминов Обиджон Одилович Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Обиджон Муминов 1987-йилда Навоий вилоятида туғилган. 2013-йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024-йилда эса Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси Давлат бошқаруви олий мактабини (магистратура) тамомлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳаларини умумлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.





