Саида Мирзиёева Россия президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакатга амалий ташриф билан келган Россия президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан учрашди.

Хусусан, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувларнинг амалдаги ижросини муҳокама қилинди. Савдо, иқтисодиёт, энергетика ва ИТ соҳаларидаги қўшма лойиҳалар эътибор марказида бўлди.

Президентлар Администрациялари ўртасида таълим, бандлик ва ёшлар сиёсати каби йўналишларда алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

Ўзбекистон