Рақобат қўмитаси давлат харидларида 21 млрд сўмдан ортиқ қонунбузилишлар аниқлади
Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан энг яхши таклифларни танлаш (тендер) савдоларида, қонун талабларига мувофиқлик юзасидан текширув ўтказилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизим ташкилоти «Quyuv-mexanika zavodi» томонидан ўтказилган жами 21 млрд сўмдан ортиқ бўлган 8 та танлов савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилган.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.





